24.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Тошкентда номаълум шахслар блогер Миразиз Бозоровни калтаклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 28 март куни тахминан соат 22:45 ларда Миробод тумани Афросиёб кўчасида 3 нафар номаълум шахс 1991 йилда туғилган Миразиз Бозоровни уриб тан жароҳати етказган.  

М. Бозоров шифохонага ётқизилган. Тиббий маълумотга кўра, фуқарода бош мия очиқ ва ёпиқ жароҳатлари, ўнг қош соҳаси йиртилган жароҳати, кўкрак қафаси ва қорин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг оёқ болдир суяги очиқ синиши жароҳатлари қайд этилган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда М. Бозоровга нисбатан тан жароҳати етказган номаълум шахсларни аниқлаш мақсадида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×