19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Турк разведкаси Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзосини қўлга олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти томонидан ўтказилган махсус операцияда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FETO) аъзолари Гурбуз Севилай ва Тамер Авжи қўлга олиниб, Туркияга олиб келингани маълум қилинди. Бу ҳақда Haberler нашри хабар берди.  

Қўлга олинган қочоқ FETO’чилар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилот ЙПГ/ПЙД-ПККни ўқ-дори, ракета, антидрон, радар тизими ускуналари билан таъминлашда иштирок этгани айтилмоқда.

Туркия Мудофаа саноатида ишлаган Гурбуз Севилай 2016 йилги давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан озод қилинган. 

Гурбуз Севилай Ўзбекистондан туриб FETO’чиларга моддий ёрдам кўрсатиб келган. У Туркияда давлат ташкилотларига сиздирилган ташкилот аъзоларининг илтимоси билан хориждаги ноқонуний савдоларни амалга оширган. Буни Украина ва Қирғизистонда очган фирмалари орқали амалга оширгани аниқланган.

Тамер Авжи эса ташкилотга янги аъзолар топиш ва уларни жойлаштириш билан шуғулланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×