2.8 C
Узбекистан
Четверг, 29 февраля, 2024

Ўзбекистонда ҳавога чиқаётган газларни ҳисобга олиш учун Миллий реестр яратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,120участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда ташланмалар Миллий реестри яратилади. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (COP-28) доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Industrial Innovation Group бош директори Тарам Матар Тарам ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ҳужжат Миллий углеродли кредит тизимини яратиш доирасидаги ҳамкорликка қаратилган.

Меморандум Ўзбекистоннинг ташланмаларни камайтириш бўйича миллий стратегиясига мувофиқ тузилган. Бунга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги атмосферага чиқарилаётган газларни ҳисобга олиш бўйича Миллий реестрни яратиш ташаббуси билан чиққанди.

Учрашувда Азиз Абдуҳакимов реестрнинг яратилиши иқлим ўзгариши муаммосини ҳал этишда самарали ёндашув эканлигини, мавжуд ташланмаларни тартибга солиш  ва камайтириш бўйича лойиҳаларни рағбатлантириш тизимларини интеграциялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўз навбатида Матар Тарям мазкур реестрни яратишга ҳисса қўшиш ташкилот учун катта шараф эканлигини қайд этди. У ушбу ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш ва экологик хавфларни камайтиришга интилишидан далолат беришини, бу эса бугунги кундаги глобал иқлим муаммолари шароитида, айниқса, муҳим эканини айтди.

Ўзбекистоннинг биргаликдаги ташланмалар инвентаризацияси мамлакатнинг экологик изларини тўғри баҳолаш ва углеродни назорат қилиш ташаббуслари асосини ишлаб чиқиш учун ишончли ёндашув ҳисобланади. Реестр ташланмаларни мунтазам равишда кузатиб бориш ва углерод хавфини камайтириш лойиҳаларини аниқ баҳолаши мумкин бўлган кенг қамровли платформа бўлиб хизмат қиладиган муҳим ҳаволани яратади.

Industrial Innovation Group — бош қароргоҳи БААда жойлашган трансмиллий компаниялар гуруҳи. У мураккаб, юқори технологияли тизимларни яратиш, йирик саноат ва инновацион мажмуаларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича 30 йиллик катта тажрибага эга. Ташкилот турли бизнес тармоқлари учун барқарор йўлларни ишлаб чиқади, углерод хавфини камайтириш ташаббусларини концептуаллаштиради, турли углерод кредит регистрлари учун дизайн ҳужжатларини яратади, шунингдек, биокўмир — Hemporama Biocharнинг глобал ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш керак — Шавкат Мирзиёев

Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш...

Больше похожих статей

×