Жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Букинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати, жумладан:
5-6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40-41 даражагача;
6-8 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 40-42 даражагача;
5-8 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 38-40 даражагача;
7-8 июнда Фарғона водийси вилоятларида 36-39 даражагача кўтарилади.
7-8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.