24.5 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари натижасида фуқароларга етказилган зарар давлат томонидан қопланиши кафолатланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Юртимизда кейинги йилларда халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг амалий натижасини бермоқда. Давлат бошқаруви ва давлат хизматчилари оддий одамларга яқинлашди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясини конституция даражасида кафолатлаш эҳтиёжидан келиб чиқиб давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари оқибатидаетказилган зарарнинг давлат томонидан қопланиши муҳим аҳамиятга эга.

Айнан шунинг учун Конституциянинг 55-моддаси “Ҳар бир шахс давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиши ҳамда улар туфайли жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг давлат томонидан қопланиши, конституциявий даражада мустаҳкамланиши муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур масала қисман Ўзбекистон Олий суди Пленумининг «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 2019 йил
24 декабрдаги 24-сон Қарорида белгиланган эди.Энди бу қоида Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда.

Конституциянинг мазкур нормаси ҳар бир шахс давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эгалигини кафолатлайди.

Конституциямизга киритилаётган ушбу норма аҳамиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин:

Биринчидан, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари туфайли шахсларга моддий ва маънавий зарар етказилиши ҳолатлари учраб туради. Масалан, маҳаллий ҳокимликларнинг ноқонуний қарорлари сабабли фуқароларнинг уй-жойлари ва бошқа мулкларини асоссиз бузилиши уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлади. Бундай шароитда, фуқаро етказилган зарарнинг ўрнини давлат томонидан тўлиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу боис, амалиётда судлар томонидан фуқароларнинг фойдасига давлат органларининг қонунга зид бўлган кўплаб қарорлари бекор қилиниб, етказилган зарар қопланмоқда. Биргина, 2020 йилда 3804 та, 2021 йилда 2317 та маъмурий орган қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ва етказилган зарар ундирилган.

Иккинчидан, давлат органлари ёки уларни мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли фуқарога етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши таъминланади. Шу билан бирга, давлат фуқарога тўлаб берилган маблағни зарар етказган мансабдор шахсдан ундириш чораларини кўради.

Исмаилов Баходир Исламович, юридик фанлари доктори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда кўчаларни, чорраҳаларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчалар ва чорраҳаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди. 20 май куни Қорасарой кўчасининг...

Больше похожих статей

×