- Advertisement -
Бизнес-омбудсман Д. Касимов Қозоғистон Бизнес-омбудсмани Р. Журсунов билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат тадбиркорларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини юритишда консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш лозимки, 2019 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон Бизнес-омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, унга кўра томонлар тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишда ўзаро ёрдам кўрсатмоқда.