19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Самарқанд йўллари ва улардаги хавфсизлик чоралари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида қурилган туннелни бориб кўрди. 

Бу икки кўча шаҳардаги энг катта, серқатнов йўллардан. Туннел қурилиши натижасида транспортлар ҳаракатига қулайлик ошиб, тирбандлик бартараф бўлди. Унинг узунлиги 120, кенглиги қарийб 27 метр. 

Рудакий кўчасида автомобиль ва трамвай йўли, пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилди. Ҳудуд ободонлаштирилди.

Шу ерда Самарқандда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.

— Охирги йилларда Самарқанд ҳар томонлама ривожланаяпти. Лекин ҳали одамларга қулайлик ва хавфсизлик жиҳатидан кўп иш қилиш керак. Бу ерда ҳам йил сайин машиналар кўпаяяпти. Йўллар, светофорлар эса деярли ўша-ўша. Шунинг учун бу соҳага ихтисослашган илмий-амалий марказ ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Улар хориж тажрибасини ўрганиб, жорий этиши, қайси йўлни кенгайтириш, қаерга йўлак қуриш, қаерда светофорни олиб ташлаш бўйича таклиф ишлаб чиқиши керак, — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев мазкур туннел яқинида, Бўстонсарой кўчасида қурилган галерея услубидаги кўприкни ҳам кўздан кечирди.

Шу пайтгача йўлнинг Сиёб канали устидан ўтган қисми анча паст бўлиб, ёғингарчилик пайтида транспорт ва пиёдалар учун ноқулайлик туғдирарди. Шу боис йўл 23 метргача кўтарилиб, эни 31 метргача кенгайтирилган. Йўлнинг икки четида ҳимоя воситаси, шовқин камайтирувчи тўсиқлар ўрнатилди. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×