25.6 C
Узбекистан
Четверг, 18 апреля, 2024

Республикамиздаги сиёсий партиялар айни пайтда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг овоз бериш жараёни сайловчиларнинг фаол иштироки билан бошланди. Сайлов участкаларидаги фаолият очиқ ва ошкораликка амал қилган ҳолда давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, сайловда “Адолат” СДПдан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ҳам сайлов участкасига оилавий ташриф буюрди ва овоз берди.

Ҳудудларда ташкил этилган 10 минг 761 та сайлов участкаларида “Адолат” СДПнинг кузатувчилари тегишли комиссиялар томонидан берилган мандатлар асосида тўла таркибда сайлов жараёнини кузатиш билан банд.

Партиянинг Марказий сайлов штаби маълумотига кўра, айни пайтга қадар жойларда Сайлов кодексига зид ҳолатлар қайд этилмади.

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён қизғин палласида

Беш йилликнинг муҳим сиёсий жараёни — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Сайлов кодексига асосан юртдошларимизнинг фаол иштироки билан, очиқ ва ошкоралик руҳида давом этмоқда. Ушбу сиёсий тадбир халқимиз келажаги, Ватанимизнинг эртанги куни, истиқболини белгилашда катта аҳамият касб этади.

Ҳозирги вақтда барча сайлов участкалари овоз бериш жараёнлари ўзининг қизғин палласида. Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та сайлов округи ва 10 минг 761 та тузилган сайлов участкаларида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг кузатувчилари тўлиқ таркибда якдиллик билан сайлов жараёнларини кузатиб боришмоқда.

O’zLiDeP Марказий сайлов штабининг маълумотларига кўра, айни дамга қадар сайлов қонунчилигига зид бўлган ҳатти-ҳаракатлар кузатилмаган.

Сайлов очиқ ва ошкоралик руҳида, шаффоф ўтмоқда

Бугун мамлакатимиз бўйлаб енг муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртдошларимизнинг фаол иштироки билан, очиқ ва ошкоралик руҳида давом етмоқда.

Aввал хабар берганимиздек, сайловда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка номзод Aлишер Қодиров ҳам овоз берди.

Ҳудудларда ташкил етилган 10 минг 761 та сайлов участкаларида “Миллий тикланиш” демократик партиясининг кузатувчилари тегишли комиссиялар томонидан берилган мандатлар асосида тўла таркибда сайлов жараёнини кузатмоқдалар.

Партия Марказий кенгаши сайлов штаби маълумотига кўра, айни пайтга қадар жойларда сайлов қонунчилигига зид бўлган хатти-ҳаракатлар кузатилмаган.

Ўзбекистон Экологик партиясининг оралиқ ҳисоботи

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси ҳам ўзининг номзоди билан бу йилги сайловларда муносиб иштирок этмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган сайлов участкаларига Ўзбекистон Экологик партияси кузатувчилари, ваколатли вакиллари ва волонтёрлар тўлиқ бириктирилган.

Ҳозиргача сайлов участкаларида жиддий камчиликлар кузатилмади.

Партиямиз кузатувчилари сайлов жараёнларини кузатишда давом этмоқда

Сайловчилар бугун ўзининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда сайловга қатнашмоқда. Сайлов участкаларида юқори даражада тайёргарлик кўрилган. Хусусан, пандемия талабларига амалга қилинмоқда. Фуқароларимиз сайловда фаол қатнашаётганига гувоҳ бўлиняпти .

Халқ демократик партиясининг барча сайлов участкаларидаги кузатувчилари ҳам ўз вазифасини бажармоқда. Кузатувчиларимиздан шу вақтгача Сайлов кодекси талабларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари кузатилгани ҳақида марказий ва ҳудудий штабларга соат 15:30 га қадар мурожаат келиб тушмади.

Партиямиз кузатувчилари мамлакатимизда барча сайлов участкаларида сайлов жараёнларини бевосита кузатишда давом этишмоқда .

Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яккабоғ туманида “Ласетти” ҳамда “Нексия” русумли автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган

17 апрель куни Яккабоғ туманида “Ласетти” ҳамда “Нексия” русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса юзасидан Бош...

Больше похожих статей

×