Мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди

0
200

2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида 5-синфдан бошлаб 11-синфгача ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар берди.  

Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан,

–  камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
–  мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
–  бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
–  одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
–  руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
–  ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Шунингдек, қабул қилинган янги Низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:

–  амалдаги ҳужжатлари сони оптималлаштирилди;
–  фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
–  малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
–  ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь