2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида 5-синфдан бошлаб 11-синфгача ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар берди.
Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан,
– камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
– мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
– бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
– одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
– руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
– ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.
Шунингдек, қабул қилинган янги Низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:
– амалдаги ҳужжатлари сони оптималлаштирилди;
– фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
– малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
– ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.