12 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Халққа хизмат – олий ҳиммат!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Оддий инсонлар билан юзма-юз туриб уларнинг  турмушида учраётган  чигал масалаларини  ҳал  этиб бериш,  кумак кўрсатиш,  айникса,  бугунгидек  коронавирус ҳавфи юқори булган бир кезда инсонларнинг  дарду-ташвишларига  елкадош бўлиб, муаммоларига ечим қидириш – олий химмат, албатта!

Айнан шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, Халқ қабулхоналари масъул ходимлари бошчилигида 20 га яқин вазирлик ва идоралар иштирокида Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди.

Мулоқотлар Учкўприк, Ўзбекистон, Боғдод, Фарғона ҳамда Тошлоқ туманларида ташкил этилган бўлиб, Фарғона вилоятининг барча ҳудудидаги аҳолини қамраб олди. Жами 2 300 га яқин мурожаатчи иштирок этди. 

Қабуллар давомида ички ишлар фаолиятига оид, суд қарорлари юзасидан ва прокуратура органларига энг кўп мурожаат келиб тушди. Шунингдек, мазкур қабуллар вилоятда банк тизими, газ ва электр таъминоти, меҳнат ва бандлик, йўлларни таъмирлаш, уй-жой, моддий ёрдам, ижтимоий таъминот, суд қарорлари ижроси ва алимент, соғлиқни сақлаш, кадастр, мактабгача таълим ва халқ таълими масалаларида ҳам ечимини кутиб турган кўплаб муаммолар борлигини очиқ-ойдин кўрсатиб берди.

Қишлоқ ҳудудларидаги аҳоли мурожаатларининг салмоқли қисмини  коммунал хўжалик идоралари фаолиятидан қоникмаслик, тоза ичимлик суви,  табиий газ ва электр таъминоти масалалари ташкил  этди. Мазкур масалалар  юзасидан ҳам мутасадди идоралар ходимлари  мурожаатчилар билан бирма — бир қабуллар ўтказишди хамда зудлик билан айтилган муаммоларни ҳал этиш ва  таъминот масалаларини ечишга киришилди.

Жумладан, 395 дона симёгоч янги  темирбетон таянчларга алмаштирилди. Шунингдек, 20 дона трансформатор пункти ўрнатилди ҳамда 33,2 км ҳаво тармоғи тортилди. Тоза ичимлик суви таъминоти буйича қолоқ ҳудудларда  ишлар жадаллашди. Траншеялар ковланиб, сув қувурлари тармоқлари тортилди.

Хонадонларга 1 000 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 22 355 та аҳоли хонадони табиий газ билан таъминланди хамда 6 та ижтимоий соҳа объекти табиий газ тармоғига уланди.

Аҳоли мурожаатлари каторида йулларни таъмирлаш буйича 127 та ариза қабул қилинди. Ички йўл таъмири бўйича  вазият жойларга чиқиб алоҳида ўрганилди ва натижада қарийб 2,5 млрд сўм маблағ ажратилиб, 18 км йўл таъмирланди, 2 км йўл асфальтлаштирилди, 6 км йўл шағал билан қопланди, 11  км йўл жорий таъмирланди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш алоҳида масала тариқасида ўрганилди.  Айникса, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ўз ишини бошлаш истагидаги  ёшлар,  хотин-қизлар ўртасида бизнесни қўуллаб-қуваатлашга қаратилган  масалалар  жиддий таҳлил қилинди.12 та тадбиркорлик субъектига 4 млрд сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. Бизнес соҳасига илк қадамини қўя бошлаган 38 нафар фуқарога 1,5 млрд сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилишига эришилди.

Шу тариқа банк соҳасига оид  90  та масала ўрганилган бўлса, соғлиқни сақлаш    бўйича ҳам  юзлаб мурожаатлар келиб тушди.  35 нафар фуқарога даволаниш учун ордер берилди, 8 нафар фуқарога ногиронликка чиқиш учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик тайинланди. 21 нафар бола вилоят кўптармоқли тиббиёт марказига йўлланма билан юборилди.

Ушбу тартибда ўтказилган сайёр қабуллар давомида 2 332 та масала бўйича мурожаатлар қабул килиниб, уларнинг 41,5 фоизи жойида ижобий ҳал этилди. 22 фоиз мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб,  мурожаатларнинг қолган 31,5 фоизи ижро учун назоратга олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×