35.7 C
Узбекистан
Вторник, 8 июля, 2025

ИИБ “5 киши томонидан зўрланган ҳомиладор келинчак” бўйича жиноий ишни ёпди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввалроқ, Андижонда 5 эркак ҳомиладор келинчакни зўрлагани ҳолати бўйича жиноий иш очилгани ҳақида хабар бергандик.  

ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, суд тиббий экспертизасининг хулосасида жабрланувчи О.О.нинг баданида зўрлик аломатлари билан боғлиқ тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунингдек, криминалистик текшириш экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчининг кийимларида гумондорларнинг кийимларига тегишли толалар мавжуд эмаслиги аниқланган.     

Жабрланувчи яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида, уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганлигини, айрим шахслар(қонунчиликка асосан шахс ҳақидаги маълумотлар сир сақланади)моддий манфаатдор бўлиш эвазига уни зўрлаб номусига текканлиги ҳақида ариза ва кўрсатма беришга мажбур қилганлигини, агарда ушбу кўрсатмани бермаса турмуш ўртоғи билан бирга яшаттирмасдан, ажратиб юборишларини айтганлиги сабабли иложсизликдан ёлғон кўрсатма берган.

Ўтказилган терговда аниқланишича, жабрланувчи айтган 5 гумондор воқеа содир бўлган куни дала шийпонида умуман бўлмаган.

Тўпланган далилларга асосан жиноят ишининг гумондорларга тегишли қисмини ЖПКнинг 83-моддаси билан тугатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда фуқаро О.О. ва бошқаларнинг туҳмат қилганликлари ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×