33.8 C
Узбекистан
Понедельник, 12 мая, 2025

Тадбиркорлар учун муҳим янгилик айтиб ўтилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Президентликка номзод Робахон Махмудова Сайловолди дастуридан ўрин олган саноат ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга оид ғоя ва мақсадларига алоҳида тўхталаркан, тадбиркорларни кредитлашда фоиз ставкалари тижорат ставкасида, яъни имтиёзли бўлмаса, уларни мақсадсиз ишлатилган деб, жавобгарликка тортиш амалиётига барҳам беришни таклиф қилди.

Шунингдек, номзод Cайловолди дастурида тадбиркорлик субъектларига қўшимча харажатлар юклайдиган барча қоидаларни фақат қонунлар орқали қабул қилинишига эришиш, мамлакатнинг саноат салоҳиятини ошириш ва ҳудудларни изчил ривожлантиришда кичик саноат зоналари, иқтисодий ва саноат кластерларининг муҳимлигини инобатга олиб, ушбу соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш ва бу борада, айниқса, “Кичик саноат зоналари тўғрисида” қонун қабул қилишга доир мақсадлар белгиланганлигини таъкидлади.

Бугун “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Робахон Махмудова жиззахлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимизда мавжуд бўлган 21 миллион гектардан зиёд яйлов ерлар чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик каби кўплаб тармоқлар учун муҳим манба ҳисобланишини таъкидлаб, ушбу яйлов ерларидан унумли фойдаланиш чораларини кўриш мақсадида Сайловолди дастурида янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилаётганлигини маълум қилди.

Бизнингча, ушбу йўл орқали кўплаб иқтисодий лойиҳаларга кенг йўл очилади, — деди Президентликка номзод.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов...

Больше похожих статей

×