35.7 C
Узбекистан
Вторник, 8 июля, 2025

Янги таҳрирдаги Конституция: давлат хизматида тенглик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 37-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқлилиги мустаҳкамланди. Илк бор тарихда асосий қонунимизда давлат хизматининг ҳуқуқий асосларига тегишли қоида киритилди. Шунингдек, давлат хизматидаги чекловлар фақат қонун билан белгиланиши мумкинлиги жорий этилмоқда.

Қонун чиқарувчи нафақат талабларнинг тенглигини (моддий тенглик), балки хизматга кириш тартибларининг тенглигини (процессуал тенглик) ҳам таъминлаши керак.

Анъанага кўра, давлат хизматига тенглик асосида киришни таъминлашнинг энг муҳим усули сифатида очиқ танлов ҳисобланади. Тенглик тамойилини амалга ошириш фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан чеклашнинг олдини олишни талаб қилади, уларнинг барчаси асосий қонунда белгиланган мезонлар билан шартланган бўлиши керак. Давлат хизматига қабул қилиш бўйича барча чекловлар фақат қонун билан белгиланиши керак.

Шу мақсадда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматига кириш учун бўш иш ўринларининг ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz ишга туширилди. Ушбу порталнинг ишга туширилгандан бери 45 349 номзод очиқ танлов тизими бўйича давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди.

Давлат хизматига қабул қилиш ва энг муносиб, қобилиятли шахсларни уларнинг касбий фазилатлари ва алоҳида хизматларини адолатли ва объектив баҳолаш асосида рағбатлантириш тенглик ва меритократия тамойилидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Ҳар қандай давлат ўз келажагини, энг аввало, кадрлар салоҳияти билан белгилайди. Бошқарувда кадрларни уларнинг малакаси ва хулқ-атворига қараб тўғри танлаш ҳар бир давлат ташкилоти фаолияти самарадорлиги ва мақомини оширишнинг асосий омилидир.

Мақсадлар қанчалик юксак ва ислоҳотлар қанчалик истиқболли бўлмасин, билимли, юксак маънавиятли ва фидойи инсонларсиз уларга эришиб бўлмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×