15.3 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!!! Ўзбекистон Республикаси ТИВ расмий вакилининг ахбороти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-йил 3-июлдан 2-августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ота» — «Тажен» (автомобил) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, ушбу пункт нуқтаси орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади.

Бундан ташқари, «Нукус-Бейнеу-Нукус» йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Ўзбекистонга Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Даут-ота» дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин.

Шунингдек, «Ақтау-Нукус», «Ақтау-Урганч», «Олмаота-Тошкент», «Олмаота-Самарқанд» ва «Нур-Султон — Тошкент» йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари маслаҳат учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси (Нур-Султон шаҳри) – 8 (717) 295-45-87;

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси– 8 (727) 390-26-16, 8 (727) 299-20-70;

Ўзбекистоннинг Оқтау шаҳридаги Бош консулхонаси – 8 (729) 277-71-17.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×