16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Иқлим ўзгаришлари — мутахассислар талқинида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

«БМТнинг олиб борган тадқиқотлари охирги 20 йилликда иқлим ўзгариши натижасида 1,2 млн. одам ҳалок бўлганини, жаҳон иқтисодиётига эса 3млрд. доллар  зарар етканини кўрсатиб турибди. Жаҳон метеорологлари табиат офатларининг интенсивлиги 5 баробар ошганлигини таъкидлашмоқда. Ер юзининг 21 асрлик тарихи давомида жами 11000 табиий офат кетидан қарийб 8 трлн. доллардан кўпроқ талофат етказилган. Бутун Ўрта Осиё экологиясига жиддий таъсир кўрсатган Орол денгизининг қуриши оқибатида бугун 5 300 000 га ер майдонида орол қум пайдо бўлган, бу эса ўз навбатида 100 млн тонна чанг кўтарилишига асосий сабабдир» — «Ўзгидромет» директори ўринбосари Ибрат Каримов.  

Бу каби маълумотлар ва масалаларнинг ечими борасида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида ташкил этилган матбуот анжуманида сўз борди.

Кун аввалроқ, республика АОКА марказида ташкиллаштирилган жонли эфирдаги матбуот анжуманида ҳам “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ва “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан бир қанча маълумотлар баробарида, ОАВ вакилларининг саволларига ҳам етарлича кенгроқ ёритилган жавоблар берилган эди.

Марказ биносида бўлиб ўтган тадбирда эса Атмосферага фаол таъсир этиш орқали ёмғир ёғдириш технологияси ва Об-ҳаво прогнозининг COSMO-CA сонли модели маълумотлари асосида хавфли гидрометеорологик ҳодисалар (кучли шамол, жала ёмғирлари, сел тошқинлари) мониторинг тизими ва унинг мобил иловасини яратиш Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини майда заррачалар билан ифлосланиши мониторинги мавзулари кўтарилди.

Тадбир спикерлари охирги йилларда илм-фанга ҳақиқатда катта эътибор қаратилаётганликларидан мамнун эканликлари баробарида олиб борилаётган изланишлари ҳақида гапириб беришди. Иқлимни, табиатни қутқаришнинг ҳали ҳам имкони борми деган мазмундаги саволларга марказ олимлари ижобий жавоб қайтара туриб, бирдан бир йўли иқлим шароитига мос дарахт ва ўсимликлар ўстириш деган жавобни беришди.

P.S. “Атмосфера ҳавосини ифлосланиши бўйича АҚШ элчихонасига ўрнатилган ускуна бераётган маълумотлар ва Гидрометеорология маълумотлари бир-биридан фарқ қилмоқда. Бу масала қачон тўла ўз ечимини топади?” деган савол кун масаласи бўлди. Аниқланишича, Тошкент шаҳри кўрсатгичлари Европа стандартларига тўлиқ мос келади. Фарқ ускуналар ўртасидаги тафовутда. Яъни, АҚШ элчихонасининг ускунаси фақатгина ўзи жойлашган майдон атрофи бўйича АҚШ кўрсагичлари асосида хулоса чиқарган. Тошкент шаҳрида мазкур ускуналардан 4 та мавжуд бўлиб, шаҳарнинг уч қисмида жойлаштирилган. Ускуналар кўрсатгичларининг ўртача миқдоридан келиб чиқиб, маълумот етказилган.   

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×