Бугун Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси саралаш баҳсларининг «Б» гуруҳидан ўрин олди. Вакилларимиз ушбу квартетда Тожикистон, Афғонистон ва непаллик футзалчиларга қарши баҳс олиб боришади.
Футзал бўйича Осиё кубоги саралаш баҳслари:
«А» гуруҳи:Эрон, Қирғизистон,Туркманистон, Малдив ороллари,
«Б» гуруҳи: Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Непал.
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичининг илк учрашувини Непалга қарши ўйин билан бошлайди.
1-тур: Ўзбекистон – Непал,
2-тур: Афғонистон – Ўзбекистон,
3-тур: Ўзбекистон – Тожикистон.
Марказий ва Жанубий минтақа гуруҳ босқич саралаш учрашувлари шу йилнинг 1-15 апрель кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ўтказилади. Ўз гуруҳида дастлабки икки ўринни қўлга киритган терма жамоалар эса Қувайт давлати мезбонлик қиладиган Осиё кубогига йўл олишади.