36.6 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

«Ucell» оммавий оферта шартларига ўзгартириш киритишига тўғри келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитасига фуқародан келиб тушган мурожаат асосида «Ucell» компаниясининг оммавий офертасидаги айрим шартлар қонунчиликка мувофиқлаштирилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, компаниянинг «Prepaid» тизимидаги уяли алоқа хизматларини тақдим этишга доир оммавий офертасида, томонлар фақат тўғридан-тўғри етказилган зарарлар учунгина жавобгар ҳисобланиши, шу жумладан маънавий зарар ва бой берилган даромад учун жавобгарлик белгиланмагани аниқланди.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ хизмат лозим даражада кўрсатилмаган ҳолларда моддий ва маънавий зарар қопланиши шарт, истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжуд шартномалар эса ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Қўмита томонидан «Ucell»га оммавий офертани қонунчиликка мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди. Натижада, компания шартларга моддий ва маънавий зарар учун ҳам жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишлар киритди.

Эслатиб ўтамиз, компания январь ойида ҳам реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×