-0.7 C
Узбекистан
Вторник, 11 февраля, 2025

Самарқанд ва Коняга биродар шаҳарлар мақоми берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон делегацияси Туркияда ҳокимлар учун ўтказилаётган малака ошириш дастурида иштирок этмоқда. Ташриф доирасида 10 феврал куни Туркиянинг Коня шаҳрида “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи президенти, Коня мери Иброҳим Aлтай ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар. Учрашув доирасида Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи президенти, Коня мери Иброҳим Aлтай ҳамда Самарқанд ҳокими Фазлиддин Умаров ўртасида Самарқанд ва Коня шаҳарларининг биродар шаҳарлар мақомида ҳамкорлик қилиши бўйича протокол имзоланди.

Маълумот учун: Коня Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, бой тарихи ва маданий мероси билан машҳур. Бундан ташқари, у муҳим саноат ва қишлоқ хўжалиги маркази ҳисобланади. Шаҳар доимий равишда турли давлатлардан келган сайёҳларни ўзига жалб этади. Шунингдек, бу ерда ёшларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ҳам кенг имкониятлар мавжуд. Коня илмий тадқиқотлар ва IT-сектор тараққиётига ҳисса қўшувчи университетлар ва технопаркларга эга.

Имзоланган протокол доирасида томонларнинг ўзаро ҳурмат, ишонч ва тенглик тамойилларига асосланган ҳамкорликни ривожлантириш мақсадлари мустаҳкамланган. Хусусан, тажриба алмашинуви, иқтисодий ҳамкорлик, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар сиёсати, спорт, туризм, тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш, экология, энергетика, маданият, санъат, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, инвесторлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларини қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилган.

Протоколнинг имзоланиши Самарқанд ва Коня ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун янги уфқларни очиши алоҳида таъкидланди.

Ташриф давомида Коня мериясида мазкур ҳудуддаги арзон уй-жой дастурларига бағишланган тақдимот ҳам ўтказилди. Шунингдек, замонавий шароитда туризмни ривожлантириш истиқболлари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича долзарб масалалар ва имкониятларни муҳокама қилдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мавсумий ходимлар ўз ташаббуси билан ишдан бўшаши учун қанча олдин ариза ёзиши керак?

Кўплаб ташкилотларда мавсумий ходимлар фаолият юритади. Айниқса, куз-қиш мавсумида таълим, тиббиёт ва бошқа турли ташкилотлар ишхонани иситиш ишлари учун...

Больше похожих статей

×