-0.9 C
Узбекистан
Четверг, 9 января, 2025

Оила – муқаддас даргоҳ!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Оила ва жамият. Кишилик оламининг бу икки катта ва кичик бўғинини бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Мустаҳкам ва бахтиёр оилани пок инсонлар яратади.  Жамият – оилалардан ҳосил бўлади. Демак, жамиятнинг соғлом, боқий бўлиши оилаларга, яъни давлат эътиборининг қай даражада  эканлигига  кўп жиҳатдан  боғлиқдир. Айни жиҳат дунёнинг ўзгармас низом ва интизомларидан биридир.

Ибратли оила табиатнинг шоҳ асари, жамиятнинг дуру гавҳаридир. Одамзот жуда қадим замонлардан ҳаётидаги энг гўзал орзу-истакларини   бахтли оила орқали руёбга чиқариб келган. Табиийки, эркак ва аёл, муҳими эр-хотин ўртасидаги эзгу интилишдан-да юксакроқ, инсон руҳияти ва қалбидан қувват олувчи муносабат бу ёруғ оламда яна бормикин?! Ишқдан ҳузурланиш, висолнинг бетаъриф дақиқалари-ю, ота-оналикдан қалбан ифтихор ҳисларини туйиш сингари ҳаётбахш онларни топиш мумкинми бу дунёда?! Демак, оила тарихан таркиб топган, ўзига хос ижтимоий-ҳуқуқий ҳодисага айланиши табиий бир ҳолатдир. Яъни, покиза оилалар ойдин, ошкора никоҳ орқали вужудга келади. Никоҳ эркак ва аёл ўртасидаги ишқий муносабатнинг, аввало, ҳар икки томондан эътироф этилишидир. Энг муҳими, янги пайдо бўлган оила  – эр-хотинликни ўзгаларга маълум этмоқдир.

Айни чоғда никоҳ – эркак ва аёл  ўртасидаги муҳаббат, демакки, ҳаётий эҳтиёжларнинг жамият томонидан тан олинган олий усулидир.

 Ҳар қандай жамиятда никоҳ орқали эркак ва аёлнинг ўзаро табиий муносабатлари тартибга солинади. Яъни, никоҳ оиладаги ҳуқуқий бурч ва мажбуриятлар тизимини яратувчи ягона мезондир. Аммо, никоҳнинг мазмун ва моҳияти бу билан чекланмайди! Никоҳнинг одамзот ҳаётидаги энг муҳим аҳамияти шундаки, у эркак ва аёл орасидаги интимликка алоҳидалик беради. Никоҳ мана шундай гўзал фазилати билан эр-хотинликдаги сирли эҳтиросларга тенгсиз ахлоқий-маънавий ва ҳуқуқий жиҳатларни бахш этади. Никоҳ – инсонийликни ўзида акс эттириб турадиган ахлоқий фазилатларни мажмуи. Никоҳнинг бу каби мазмуни эр-хотинга фақатгина инсонгагина хос бўлган  қиёфа бағишлаши билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга.  

Шу ўринда, инсоният тарихининг қайси бир даврини синчиклаб ўрганманг, оила жамиятнинг муҳим негизи бўлганлигига амин бўласиз. Айниқса, Марказий Осиё халқларида оила ва никоҳ ҳуқуқларининг ҳозиргача давом этиб келаётган  шаклларининг  илдизи жуда қадим даврларга бориб тақалади. Чунончи, оилаларнинг шаклланиши, тараққиёт босқичлари тўғрисида ҳикоя қилувчи кўплаб илмий, илмий-оммавий ишлар мавжуд. Жумладан, Л.П.Потаповнинг 1930 йилда ёзган  “Қўнғирот ўзбекларида оилавий қабилачилик муносабатларига доир материаллар”, (Т.1931 й.),  Л.Я.Штернбергнинг  “Шимолий-шарқий Осиё халқларида оила-уруғ” (Л.1933 й.), С.П.Толстовнинг “Қадимги Хоразм” (М.1948 й.), М.О.Косвеннинг “Матриархат” (М. 1948 й.), Н.Я.Бичуриннинг “Қадим замонларда Ўрта Осиёда яшовчи халқлар тўғрисида  маълумотлар мажмуаси” (М-Л., 1950 й.), Н.П.Лобачевнинг 1959 йилда нашр этилган “Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларида оила ва никоҳ” каби асарлари қимматли илмий-назарий ва тарихий-ҳуқуқий манбалардир.

  Дарвоқе, ўзбек, қорақалпоқ оилалари тўғрисида олимларимизнинг айрим ишларини қайд қиламиз. Академик Карим Шониёзовнинг “Қарлуқ ўзбеклари” (Т. 1964 й.), А.Т.Бекмуратовнинг “Қорақалпоқлар турмуши ва оиласининг  ўтмиши ҳамда ҳозири” (Нукус. 1969 й.), Ғ.Б.Шоумаров ва Ш.Б.Шоумаровларнинг “Муҳаббат ва оила” (Т. 1994 й.), Эркин Юсуповнинг “Оиланинг маънавий асослари” (Наманган. 1998 й.), Ойниса Мусурмонованинг “Оила маънавияти – миллий ғурур” (Т. 2000 й.), Охунжон Сафаров ва Мэлс Маҳмудовларнинг “Оила  маънавияти” (Т. 2009) ва ҳакозо китобларда оила  тўғрисида кенг кўламли қимматли маълумотлар қайд этилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 2012 йилдан илк бор чоп этилган “Бахтиёр оила” китобида ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил шарҳи бўлиб, мусулмон киши оилавий ҳаётга оид билиши лозим бўлган барча масалаларни ўз ичига олади.

Муҳаммад Амин Йилдиримнинг “Оила одоби”  китобида оила одоб-ахлоқи билан боғлиқ масалаларни бир жойга тўплаш орқали ушбу муҳим ярага малҳам келтиришга ва оилани ташкил этувчи барча томонларни Қуръон ҳамда суннат асосида акс эттиришга ҳаракат қилинган.

 Баъзи хонадонларда ҳанузгача икки ёшнинг бахтини моддий неъматлар билан ўлчаб келинаётганлиги оқибатида йил сайин ажримлар сони ортиб бормоқда. Афсуски, аслида улар ўртасидаги муҳаббат ҳар қанча майда-чуйдалардан устун туришини унутиб қўямиз. Шу сабабли ҳам “Ёш оила қурувчилар” мактабларида ҳуқуқшунослар, психологлар, тиббиёт ходимлари, диний идора вакиллари ва отиналар томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган ўқув машғулотларида ёшларни бахт-саодатга эришиш йўллари ҳаётий мисоллар билан кескин тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Оила жамиятнинг бошланғич негизи сифатида эътироф этиларкан, у ҳамиша муқаддаслигича қолиши керак. Шу сабабли ҳам асосий қонунимиз янги таҳрирдаги Конституциямизнинг XIV боби Оила, болалар ва ёшлар деб номланиб, 5 та моддани ўз ичига олган.

76-модда.

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.

Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.

77-модда.

Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради.

78-модда.

Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

79-модда.

Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.

Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

80-модда.

Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар деб белгилаб қўйилди. Бу қоидалар мазмун моҳиятини ҳар бир фуқаро билиши ва унга амал қилиши лозимдир!

  Миллатимиз, тилимиз, динимиз, ижтимоий келиб чиқишимиз, жинсимиздан қатъий назар саждагоҳ каби муқаддас бўлган оилада дунёга келамиз, унинг бағрида улғаямиз. Шундай экан жамиятда ўз ўрнимизни топарканмиз, унга путур етишига  ҳеч қачон йўл қўймайлик.

                                                       Аброр Бердиев, Миробод туман

                                                       адлия бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди

Тошкент ҳайвонот боғида жирафа вафот этди. Бу ҳақда боғ расмий каналида хабар қилинди.  "Ходимлар, ветеринария хизмати ва хорижий ветеринар мутахассисларнинг...

Больше похожих статей

×