15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда «Mercedes-Benz» русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди.

«Toshshahartransxizmat»нинг маълум қилишича, носозлик 171-сонли «Бўзсув маркази – Чилонзор метроси» йўналишида ҳаракатланувчи автобусда содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, автобус Бунёдкор шох кўчасидан ҳаракатланиб бораётган вақтда, автобуснинг турбонадув қисмидаги носозлик сабабли тутун чиқариш қисми (глушитель)дан мой сизиб чиқиши оқибатида тутун чиққан. 

Автобус ҳайдовчиси ушбу ҳолатни кўриб, соат 09:40да «7-автобус саройи» филиалининг навбатчи нозимасига ахборот берган ва автобус зудлик билан автобус саройига қайтарилган. Ҳозирда  «7-автобус саройи» филиалининг техник мутахассислари томонидан автобуснинг техник носозлиги бартараф этилаётганлиги маълум қилинди.

9 сентябр куни ҳам Тошкентда 144-сонли автобуси тутаб кетган эди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×