15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд шаҳри аэропортида Германия Ҳукумати раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Хўжаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Саммитнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар ва икки мамлакат етакчиларининг ишбилармонлар билан учрашуви ўтказилиши, шунингдек, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Германия Канцлери Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×