6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни ва роли

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг XIV боб.76 моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.

Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради.

78-моддасида Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

 Одам боласи табиий-биологик ҳодиса туфайли дунёга келса-да, бироқ у ижтимоий-тарихий тажрибани эгаллаши, жамиятда ўз ўрнини белгилаб олиши, ўз даврининг тараққиёт даражасига кўтарилиши, бир сўз билан айтганда, тарбияланиши керак. Бу жараёнларда катта авлод ўзининг билим ва малакаларини, яшаш, кураш, меҳнат тажрибасини кичик авлодларга ўргатиши тарбия деб аталмиш ижтимоий ҳодиса орқали амалга оширилган. Жамият ривожлангани сари баркамол шахсларни етиштириш эҳтиёжи ҳам ортиб борган.

Бизнингча, тарбия ва тарбияланишнинг бош омили—оилани Тангри таоло одамзотга улуғ туйғу сифатида инъом қилганки, аслида барча  хушфеълликларнинг  замирида никоҳ ва оила, фарзандлар камоли туради.  “Дунёда иззат ва саодат толиби бўлмаган бирорта қавм йўқ. Ҳар бир миллатнинг  саодати ва иззати, албатта унинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг  интизомига таянади.  Қаерда оила  муносабати кучли интизом  ва тартибга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади.  Агарда  бир мамлакатнинг  аҳолиси ахлоқсизлик ва жоҳиллик билан  оилавий муносабатларни  заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса,  шунда бу миллатнинг  саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади”[1], деган аллома А.Фитрат ғоялари ўз қимматини ҳозир ҳам йўқотган эмас, чунки, оиланинг муқаддаслиги ва фарзанд тарбиясида энг олий саждагоҳ эканлигини эътироф этиш лозим!

Яратгувчининг буюк неъмати бўлган жажжигина мургак болажонларни тарбиялаш масаласида нафақат ота она кўпни кўрган кекса авлодни роли ҳам беқиёсдир.

 Бугунги кун мисоли билан қарайдиган бўлсак, ёш оилалар эндигина фарзандли бўлиши биланоқ алоҳида яшашни орзу қила бошлайди.

Бироқ шуни унутмаслигимиз керакки, қари билганини пари билмайди деганларидек, кексаларимиз панду насиҳатларини унутиб қўйганимиз учун ҳам ажримларимиз кун сайин кўпайиши эвазига тирик етимлар сони ортиб бормоқда.

 Бу каби салбий иллатлар жамият олдидаги энг оғриқли нуқтага айланиб бормоқда. Соғлом авлод соғлом жамият тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, ҳаммаси оиладан бошланади. Оилада муҳит ўзгардики, фарзандига таъсирини ўтказмай қўймайди.

Шунинг учун ҳам ёш оила қурувчилар мактабларида ҳуқуқшунос, психолок, тиббиёт ходимлари, диний идора вакиллари, отинойилар ёшларни оилага тайёрлашда ҳаётий мисоллар билан ўзларининг маслаҳатларини беришмоқда. Бироқ, ФҲДЁ органларида қонуний никоҳдан ўтувчилар учун тўйга яқин қолганда ўтказиладиган бу панду насиҳатлар  билан чекланиб қолмаслигимиз керак. Миллатимиз, тилимиз, динимиз, ижтимоий келиб чиқишимиз, жинсимиздан қатъий назар жамиятнинг бошлангич негизи бўлган оилада тарбия топиб униб ўсарканмиз унинг қадриятларини эндигина тили чақиб ҳаётга қадам қўядиган мурғаклардан бошлашимиз лозим бўлади. У бутун ҳаёти давомида оиланинг нақадар муқаддаслигини ҳис қилиб яшагандангина уни қадрлаб ҳимоя қила олади. Бундан ташқари таълим муассаларида ҳам мутахассислар иштирокида мунтазам равишда кенг қамровли тадбирлар ўтказиш орқали ёшлар онггига сингдириб боришимиш ҳам муҳим омил бўлиб, ижобий таъсирини ўтказиб боради.

Боланинг бегонаси бўлмайди, шундай экан, баркамол авлодни шакалланиши, янада бахтли саодатли ҳаёт кечириб жамиятимиз равнақи ва ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшишида барчамиз жамоатчилик асосида курашайлик.

                                                                   Луиза Маҳмудбекова

                                                Яккасарой туман 1-сон ФҲДЁ

                                                               бўлими мудираси


[1] Абдурауф Фитрат. Оила ёки оилани бошқариш тадбирлари, Т., 1994 йил.16-б.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×