19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

“Air Europa” халқаро рейсларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

2024-йилнинг августидан ноябригача бўлган тўрт ой давомида Европанинг “Air Europa” авиакомпаниясига тегишли 24 та Боеинг самолётида Ўзбекистонга бағишланган 15 сониялик аудиоли реклама роликлари намойиш этилади.

Аксия Туризм қўмитаси томонидан “Digital IFE Services” халқаро компанияси билан ҳамкорликда Air Europa”халқаро рейсларида Ўзбекистонга бағишланган видеороликларни намойиш этиш орқали мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

Августдан ойидан бошлаб уч ой давомида видеороликлар Европа ва Испаниянинг йирик шаҳарларини қамраб олган қисқа масофали рейсларда учиш ва қўниш вақтида панел мониторларида бир неча марта кўрсатилади, шунингдек сентябрдан бошлаб уч ой давомида Лотин Америкаси ва АҚШга узоқ масофали рейсларда ҳар бир телекўрсатувдан олдин ўриндиқларнинг орқа экранларида намойиш этилади.

Кампания давомида миллионлаб йўловчилар Ўзбекистонни бой тарих, ўзига хос маданият ва қулай саёҳат учун замонавий шароитларни ўзида мужассам этган ноёб сайёҳлик йўналиши сифатида танишиш имкониятига эга бўладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×