- Advertisement -
2024 йилнинг 3 сентябр куни соат 21:00 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган С.Х. ҳаракат вақтида рул бошқарувини йўқотиб ёриткич устунларига тўқнашган. Натижада автомашинада ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.