19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Мактабларни тўлиқ қайтариб олишни хоҳлаймиз — Вазир мактаблар ерлари ноқонуний эгаллаб олинаётгани ҳақида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мактаб ер майдонларини ноқонуний эгаллаш ҳолатлари бўйича ҳам савол берилди.

«Очиғини айтишимиз керак, бундай ҳолатлар тизимга бегона эмас. Айниқса, 2019-2022 йилларда тизимдаги 279 та мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ноқонуний равишда 470 та ҳолатда 93,6 гектар ер майдони фуқаролар ва маҳаллий ҳокимликлар қарори асосида ўзлаштирилган.

Бугунги кунда, 256 та ҳолат бўйича Фуқаролик ва маъмурий судларга даво аризалари киритилиб, 189 та суд қарорлари тизим фойдасига қаноатлантирилди. 58 та объект мактаблар балансига тўлиқ қайтарилган.

Биргина мисол, Қўқон шаҳридаги 27-мактабни олайлик. Мактаб биносини иккита ташкилот ноқонуний равишда эгаллаб олган. Вазирликнинг позицияси аниқ, биз мактабларни тўлиқ қайтариб олишни хоҳлаймиз. Ҳозирда бу борада ҳаракатлар олиб бориляпти», дея муносабат билдирди Ҳилола Умарова.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×