4.6 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

28 август куни Ўзбекистонимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,050участниковПодписаться
- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 август куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×