11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Энди ишга қабул қилишда пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинади – Қонун лойиҳаси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати маълум қилган.

Хабар қилинишича, қонун лойиҳаси билан ишга қабул қилиш чоғида талабгорлардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилади.

Хусусан, ахборот тизимларидан олиш имконияти яратилгани учун давлат ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳа билан Меҳнат кодексининг 11-моддаси «Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади», деган сўзлар билан тўлдириляпти.

Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминланишида қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилади. Меҳнат кодекси билан янги қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўртасида ўзаро мувофиқлик таъминланади.

«Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди», дейилади хабарда.

Аввалроқ, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×