11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Давлат ҳалигача менга ишонмайдими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -
26 август куни соат 11-30 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) Самарқанд вилоят бошқармасидан қўнғироқ қилишди. “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимига таклиф этилганлигимни ва келиб таклифономани олиб кетишим мумкинлигини айганда, мен бирданига “наҳотки, демак давлатимизда менга нисбатан ишонч пайдо бўлибди-да”, дедим.

Нега таклифни эшитиб, бундай жавоб қайтардим? Гап шундаки, ҳар сафар бу каби халқаро тадбирлар рўйхатига номзодим киритиларди-ю, аммо тасдиқдан ўтмасди. Бунга ўрганиб қолган эдим. Таклиф этилганлигимни эшитиб қувондим. Гапнинг очиғи, Регистонга бориб, очилиш маросимини кўришдан эмас, ўзимга нисбатан муносабат ижобий томонга ўзгарганлигига хурсанд бўлдим.

Аммо бу хурсандчилигим икки ярим соатга яқин давом этди, холос. Уйга келиб, тантанага бориш учун тайёргарлик кўраётганимда, яна қўнғироқ бўлди. Бу гал АОКАнинг Тошкентдан келган вакили фестивал очилиш маросимига берилган таклифномам бекор қилинганлигини маълум қилди. “Ана бўлмаса!”, дейишдан бошқа иложим қолмади.

Гап бу ерда тантанадан қуруқ қолганлигимда эмас. Гап ишончсизликда. Нима, давлат ишонаётган ўша амалдорларнинг ҳаммаси ҳам ҳалолу ватанпарварми? Ислом Каримов даврида Самарқандда юқори мартабали меҳмон келганда, сиёсий тадбирлар ўтказилганда ҳовлимиз атрофида бир неча кишидан иборат пойлоқчилар қўйиларди, қаерга борсам, улар орқамдан кузатишарди.

Янги Ўзбекистонда сиёсат, тўғри сўзли журналистларга муносабат ўзгармадими? Эскича ёндашувларнинг давом эттириш Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатига зид ҳаракат, давлат ва халқ манфаатига нисбатан хиёнат эмасми? Мен 2017 йил декабрида Ш.Мирзиёев иқтидорга келганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Йўқ, Президентни мақтаганимда, маддоҳ эмасман” (рус тилида “Нет, я не льстец, когда Президента хвалю”) сарлавҳаси остида мақола эълон қилган ва бир йил давомида амалга оширган ишларини санаб ўтган эдим. Қаранг: https://nuz.uz/2017/12/14/net-ya-ne-lstec-kogda-prezidenta-hvalyu/.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил январь ойида, президент сайловидан кейинги ойнинг ўзида  мени қўллаб-қувватлаганлигидан ниҳоят хурсанд бўлган эдим. Ўшанда электр таъминоти узилишлари ҳақида “Самарқандни зулматдан ким қутқаради?” сарлавҳали мақола эълон қилган эдим. Мақола катта шов-шувга сабаб бўлди. Икки кундан сўнг шаҳар прокуратурасига чақиришди. Бормадим. Бундай вазиятда ҳақгўй журналист таъқиб қилинишидан хабардор бўлган давлатимиз раҳбари ўша вақтлар Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган Зойир Мирзаевни Самарқандга юборган. Зойир Тоирович Халқ депутатлари вилоят кенгаши минбаридан туриб, вилоят куч ишлатиш тизими раҳбарларига Президент “свет” ҳақида ёзган журналистни таъқиб қилмаслигини тайинлаганлигини билдирган.

Шундан сўнг бизнинг кўчамизга ҳам байрам келди. Кўпгина тадбирларда таклиф этиладиган бўлдим. Аммо жиддий сиёсий тадбирлар, Президент иштирогидаги йиғилишу маросимлар бундан мустасно. Шу сабабли бугун “Шарқ тароналари” фестивалининг Президент иштирок этадиган очилиш маросимига таклиф этилганлигимни эшитиб, аввалига ҳайрон бўлдим, кейин қувонган ҳолда уйга келиб, “давлат ишончсизлиги тўла тугаганлиги рост бўлсин” дедим ўзимча ва боришга тайёргарлик кўра бошлаган эдим.

Қизиқ. 500 тадан кўпроқ оила яшаётган маҳалланинг тақдири олтинчи йилки, каминага ишониб келинаётган бўлса, “Хавфсиз ва обод маҳалла” тамойилига амал қилинаётган бўлса, маҳллада одамлар рози бўлиб яшаётган бўлса, юқори ташкилотларга шикоят ва ариза билан мурожаат қилинмаётган бўлса (давлатимиз раҳбарининг асосий талаблари ҳам шулар эмасми?), менинг шахсимга нисбатан ишончсизликка бало борми?! Бўлмаса, келинг, маҳалла аҳолисини йиғиб, бу одамга ишониб бўлмайди, бошқа раис сайлаймиз денг. Шу баҳонада тўла ижодимга қайтиб, нохолисликларни, камчиликларни гапириш, бу ҳақда ёзиш учун вақт топай.

Ушбу ёзганларимни ўқиб, битта фестивал очилишига киритишмаганлиги учун шунчами, деб ўйлаётганлар катта хато қилади. Бундай муносабатга ўрганиб қолганман. Бу сафар ҳам аввалидан ижобий хабар берилмаганида, тинчгина ўтирардим. Аммо…

Сен қўлингдан келгунича эзгулик учун, шу жамият равнақи учун интилсанг-у, сени “хавфли унсур” деб ҳисоблашса, бундан ёмони борми? Бундай муносабат маддоҳлар, сохта ватанпарварлар, тилда бошқаю дилда бошқа бўлган иккиюзламачиларнинг кўпайишига асос бўлмайдими?!

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×