Учтепа туманида бўлган ёнғинда бир нафар бола қолиб кетган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 15 август куни соат 13:04 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, «Кўхна Чўпонота» МФЙда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:29 да бартараф этилган.
Аниқланишича, ёнғин жойида бир нафар бола бўлган. ФВВ қутқарувчилари томонидан бола қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинган. Бола тиббиёт ходимларига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 20 м.кв майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.