- Advertisement -
Жорий йилнинг 9 август куни соат 19:40 атрофида Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lacetti автомобили руль бошқарувини йўқотган. Натижада йўл четида турган 4 ёшли болани уриб юборган. Болакай олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдовчига нисбатан ЖКНинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.