- Advertisement -
Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 август санасидан бошлаб терма жамоаларимиз режа асосида Францияга йўл олиб, тайёргарликнинг сўнгги босқичини бевосита Париж шаҳрида олиб боришади. XVII ёзги Паралимпия ўйинлари 28 август – 8 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.