26.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 15 сентября, 2024

Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 давлат орасида 78-ўринни эгаллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.

Ҳуқуқ устуворлиги индекси ҳар йили World Justice Project халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилади. Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунос ўртасида сўров ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.

Индекс 8 та индикаторни, жумладан, ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги, коррупциядан холилик, давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги), асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, тартиб ва хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фуқаролик ва жиноий одил судлов кабиларни ўз ичига олади.

Қайд қилинишича, жорий йилда Ўзбекистоннинг барча 8 та индикатор бўйича кўрсаткичлари яхшиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди. Қарорга кўра,  Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги бир...

Больше похожих статей

×