8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Рақобат қўмитаси «Корзинка»га жазо белгилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Корзинка» супермаркетлар тармоғи («Anglesey Food» МЧЖ ХК) томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.

Қўмита матбуот хизматнинг маълум қилишича, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия томонидан қўзғатилган ишда «Корзинка» супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи «Anglesey Food» МЧЖ ХК айбдор деб топилди.

Шунга кўра, компанияга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди, шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

«Шуни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдикки, Рақобат қўмитаси барча тадбиркорлик субъекти вакилларини мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг бандлигини таъминлашдаги ҳиссаларини қадрлаган ҳолда, мамлакатимизда мавжуд амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қонуний фаолият олиб боришларини ва жамиятимизда демократик қонуний муҳит шаклланишига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

«Корзинка» эса ўз ижтимоий тармоқларида «Энг арзон нарх» дастури энди Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам амал қилишини билдириб ўтган. Ҳозирча компания белгиланган жазога муносабат билдирмади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×