«Қамчиқ» довонида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Қамчиқавтойўл» хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 14 июль куни соат 18:00 да Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлида Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Isuzu» русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган ва транспорт воситасида ёнғин содир бўлган.
Маълум қилинишича, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида келиб чиққан ёнғин ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бартараф этилган.
«Тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда», дейилади хабарда.