8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Автомобилдаги қотиллар кўпаймаслиги учун қонунчиликда жиддий ўзгаришлар қилиш керак — “Адолат” партияси раиси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Ўзбекистонда эркатой ҳайдовчиларни тийиб қўйиш учун қонунчиликда жиддий ўзгаришлар қилиш кераклигини таъкидлади.

Унга кўра, 2023 йилда содир этилган 9 минг 839 та ЙТҲ оқибатида 9 минг 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар киши ҳалок бўлган. Болалар билан боғлиқ 1 794 та ЙТҲ туфайли 1 568 нафар ўғил-қиз жароҳатланган, 263 нафар бола эса ҳаётдан кўз юмган. 2024 йилнинг беш ойида вояга етмаганлар билан боғлиқ 359 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар бола нобуд бўлган, 294 нафар бола турли даражада тан жароҳатлари олган.

Бу даҳшатли рақамларга изоҳ керакми? Йўқ, албатта. Бунинг устига, ярага туз сепгандай, ижтимоий тармоқлар орқали автомобилда тезликни ошириш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан ҳаракатланганини ҳайп кўринишида оммага намойиш этаётган кимсаларга кунда-кунора дуч келяпмиз. Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчиликнинг кескин муҳокамасига сабаб бўлган Ангрендаги ҳолатни олсак.

Жамоат жойида автомобилни 80 эмас, 100 эмас, нақ 157 км/соат тезликда бошқариб кетаётганидан оғзи қулоғига етган аёл ҳайдовчи буни видеога олиб, Instagram’даги саҳифасига жойлаган. Бу ҳам етмаганидек, контентнинг изоҳ қисмига шундай автомобилдаги “қотил”лар сабаб қанчадан қанча инсонлар, энг афсусланарлиси, вояга етмаган бегуноҳ болалар ҳаётига нуқта қўйилаётганини ёзган тармоқ фойдаланувчисига “Бу болаларнинг тақдири онасининг қорниданоқ ёзиб бўлинган”, дейишга юзхотир қилмаса денг. Разиллик! Буни бошқача ифодалаб бўлмайди, дейди “Адолат” СДП етакчиси.

Шунингдек у бу каби ҳолатларнинг кескин ошаётгани йўлларда ҳаракатланиш бўйича қабул қилинган қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кескин кучайтириш зарур эканини кўрсатаётганини қайд этди.

Қачонгача пиёдалар ўлимига сабабчи бўлаётган эркатой ҳайдовчиларга бефарқ бўламиз? Уларни тартибга чақириш учун фақатгина жарима миқдорини ошириш билан кифояланиш кутилган натижани бермаяпти. Енгил-елпи бойлик орттириб жамиятга, қолаверса, амалдаги қонунларга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатаётган айрим ҳайдовчиларни тарбиялашнинг янги механизмларини жорий этиш лозим, назаримизда, дейди у.

Робахон Маҳмудова дунё тажрибасига ҳам тўхталиб ўтган. Қайд этишича, Финляндияда тезликни оширганлик учун 200 минг доллар миқдорида маъмурий жарима қўлланади. АҚШда ҳар бир штатда тезликни оширганлик учун алоҳида қонунлар мавжуд бўлиб, балли тизим ҳолатида кўп бора маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилса, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади. Буюк Британияда ҳайдовчи тезлигини оширганида, 3 баллдан 6 баллгача баҳоланади. Миқдор ошиб кетса, судга чақирилади. Японияда тезликни ошириш кўп бора содир этилса, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши, ҳаттоки қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×