8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ўзбекистон Евросиё патент ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Евросиё патент ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов бошчилигидаги делегация 9–17 июль кунлари бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо давлатлар Бош ассамблеяси йиғилишининг 65-сессияси доирасида қатнашди. Учрашувлар доирасида Адлия вазирлиги ва Евросиё патент ташкилоти (ЕПТ) ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзоланди.

Қайд этиш керакки, Евросиё патент ташкилоти минтақавий ташкилот бўлиб, 1995 йил 12 августда ташкил этилган. Фаолият тури бўйича асосан ихтиро ва саноат намуналари соҳасида ихтисослашган ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 8 та давлат, хусусан, Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон ва Туркманистон ушбу ташкилотнинг аъзосидир.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ЕПТ патентлар бўйича талабномаларни экспертизадан ўтказади ва ташкилотга аъзо бўлган барча давлатларда бир хил кучга эга бўладиган ихтиро ҳамда саноат намуналари учун патентларни тақдим этади.

«Вазир ўринбосари М.Икрамов ҳамда ЕПТ президенти Г.Ивлиев мазкур меморандумнинг имзоланиши икки томонлама мустаҳкам ва мутаносиб алоқаларнинг ўрнатилишига, саноат мулки соҳасида самарали ва ўзаро манфаатли тажриба алмашиш учун ҳуқуқий асос яратилишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди», дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×