11.4 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Гендер тенглиги — жамият ривожи асосидир!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -
  •           Гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади.
  •           Тарихга назар соладиган бўлсак, асрлар давомида аёлларимиз шу даражада хўрланиб, ҳақ ҳуқуқлари паймол бўлганки, уларга нисбатан ҳаттоки ўзининг мулки сифатида қарашган. Қачонки ислом дини кириб келиши билан бу каби салбий иллатларга босқичма-босқич барҳам берилиб, аёл зотининг қадр-қиммати тиклана  бошлаган.
  •             Муқаддас калом қуръони каримнинг 176 оятдан иборат Нисо сурасида аёллар нақадар улуғланиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга нисбатан адолатли бўлишликка даъват қилинган.
  •              Хотин-қизларни нафақат ҳурликка балким, жамиятда тутган ўрнини ва мавқеини янада кўтариш учун ҳадиси шарифларда ҳам аёлларга илм олиш фарз қилинганлиги бежизга эмасдир! Ҳар қандай жамиятнинг ривожланиши, шиддат билан тараққий этиши айниқса ёшларнинг дунёқарашини шаклланиши, билим савияси, ҳаётда ва жамиятда тутган ўрни албатта Хотин-қизларимизга мунис аёлларимизга бўлган эътиборга боғлиқ эканлигини яхши биламиз.
  •            Президентимиз таъбири билан айтганда Аёлларнинг юқори, бошқарув лавозимларига  тайинланишлари жамиятга, мамлакатга нима беради? Аввало аёл она. Она эса  доимо ўз фарзандлари, яқинларини муҳофаза қилиш, асраш, уларнинг фаровонлигини таъминлашга интилади. Давлат бошқарувида бўлган аёллар аввало тинчлик, ижтимоий заиф қатламни ҳимоялаш, давлатнинг иқтисодий -ижтимоий барқарорлигини таъминлашга ҳаракат қилишади. 
  •           Дарҳақиқат бугунги кунда давлат ва жамият ишларини бошқаришда ҳеч бир соҳани аёлларимиссиз тасаввур этиб бўлмайди, давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимизда фаолият юритаётган опа сингилларимиз сидқи дилдан садоқат билан жамиятимиз ривожи ва тараққиёти учун ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишмоқда. Халқаро ва фан олимпиадалар ва спорт мусобоқаларида ҳаттоки ҳарбий соҳаларда ҳам уларнинг нуфузи тобора ошиб бораётганлигини гувоҳи бўламоқдамиз.
  •           Биргина сайлов қонунчилигини оладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига мувофиқ, аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши белгиланган.
  •           Дарҳақиқат Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлар сайловларида номзодлар кўрсатиш жараёнида сиёсий партиялар томонидан мазкур талабга риоя қилинди. Хусусан, 150 та сайлов округидан 750 нафар номзод рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 41,4 фоизини (310 нафарини) аёллар ташкил этган.

              Парламент қуйи палатасида 48 нафар аёл (32 %) депутат бўлса, юқори палатасида 24 аёл (24 %) сенаторлар ишлаб келмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига янги сайланган депутатларнинг 247 нафари (30 %), туман ва шаҳар кенгашларида – 1 422 нафари (25 %) аёллар фаолият юритиб келаётганлиги албатта қувочли ҳолатдир.     

  •          Бироқ, Суд жараёнларида маълум бўлаяпдики, ўз ҳақ ҳуқуқларини англаб етмасликларидан баъзи аёлларимиз шаръий никоҳ билан алданиб тушкунликка тушиб қолиши;
  •            Учинчи шахсларнинг аралашуви натижаси ўлароқ, арзимас келишмовчиликлар сабабли никоҳни бекор қилиниши натижасида мурғаккина жажжи болажонларимизнинг тирик етим бўлиб қолиши;
  •            Ўз мулкий муносабатларни қонуний ҳимоя қилишда Никоҳ шартномаси тузмаслик оқибатида ҳам судларда низо талабларини кўпайишига олиб келинаётганлиги жамиятнинг оғриқли нуқталаридан эканлигини унутмаслигимиз керак..
  •            Бу каби салбий ҳолатларга барҳам бериш мақсадида давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида мунтазам равишда маҳаллаларда фуқаролар ўртасида ташкил қилинаётган очиқ сайёр суд процессларини олиб борилиши ва ташкил қилинаётган сайёр қабуллар, учрашувлар ва тарғибот ташвиқод ишлари ўз ижобий самарасини бермоқда.
  •            Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижаси ўлароқ Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларнинг бажарилишини таъминлаш учун “Йўл хариталарини қабул қилинганлиги;
  •            Янги таҳрирдаги  Конституциямизнинг 58-моддасида Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

           Шу билан биргаликда Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди деб белгилаб қўйилган мазкур қоидаларни жамиятнинг гултожиси бўлган аёлларимиз, Хотин-қизларимизни ҳуқуқ ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишимиз учун ҳаётга тўғри тадбиқ этишимиз лозимдир…

                                         Мавлуда Бобораимова                                  Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×