«Ўзгидромет» 27 июнь куни жанубий вилоятлар ва чўлларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача, пойтахтда 41 даражагача, Фарғона водий вилоятларида 40 даражагача ҳамда тоғларда 30 даражагача иссиқ бўлишини прогноз қилди.
Уна кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 июнда кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража, 26 июнда кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража, 27 июнда кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 июнда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39°, 26 июнда кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража, 27 июнда кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-26 июнда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража, 27 июнда кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 25-26 июнда 36-41 даража, 27 июнда 38-43 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25 июнда 32-37 даража, 26-27 июнда 34-39 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 25 июнда кечаси 11-16 даража, кундузи 20-25 даража, 26-27 июнда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даражагача кўтарилади.