24.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 3 августа, 2025

“Ногиронларнинг пандуслар орқали биноларга киришида катта муаммолар бор, махсус лифтларни гапирмаса ҳам бўлади” — сенатор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 21 июнь куни Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунини кўриб чиқилди.

Қонун ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда. Ижтимоий тузилма объектларини мослаштириш масаласи энг аввало биноларга кириб чиқадиган пандуслар ва юқори қаватларга кўтариладиган лифтлар билан ҳам боғлиқ. Мана шу жойда бизда жуда катта камчиликлар бор.

Энг аввало, ижтимоий объектларга кириб-чиқишдаги пандусларнинг қиялиги 50 градусдан баландлари ҳам бор. Бундай ҳолатда ногиронлиги бор шахслар аравачада чиқолмайди. Ҳатто аравачани етакловчи киши ҳам оёғи тойиб, қийланади. Махсус лифтлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Қонун қабул қилинганидан кейин жойлардаги масъул идоралар барча ижтимоий тузилма объектларини хатловдан ўтказиши керак, — деди сенатор Абдураҳим Эркаев.

Сенат раиси Танзила Норбоева юқорида айтилган фикрларга қўшилиб, бундай шахслар тўсиқсиз ҳаракатланишлари учун ҳали зарур шарт-шароитларни яратиш борасида жуда кўп вазифалар турганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ушбу қонун билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг:

  • одил судловдан фойдаланиш,
  • сайлаш ва сайланиш,
  • референдумда иштирок этиш,
  • таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш каби ўзгартиришлар киритилмоқда.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда...

Больше похожих статей

×