- Advertisement -
Бугун, 21 июн куни соат 08:08 да Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилмоқда.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 08:16 да етиб бориб, ёнғин соат 08:31 да ўчирилган.
Ёнғин натиджасида ресторан ҳудудининг газ тақсимлаш хонасида бўлган газ тақсимлаш ускунаси ва 5 квадрат метр майдонда тахта бўлаклари ёнган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.