- Advertisement -
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Matiz» русумли транспорт воситаси йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 19 июнь куни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино кўчасида содир бўлган. 2005 йилда туғилган Р.Ж. «Matiz» русумли автомашинани бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Матиз ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.