11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатмиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Мухаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.

Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари, вазирлик ва идора вакиллари бириктирилди.

Мутасаддиларнинг асосий эътибори фуқаролардан энг кўп шикоятлар тушаётган масалаларга ечим топиш, жойларда ижтимоий инфратузлма ҳолатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, томорқа хўжалигини ривожлантириш, “Сайхунобод тажрибаси” асосида тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор масалаларга қаратилди.

Хусусан, “маҳаллабай” тамойили асосида ҳудуддаги 403 та МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари амалга оширилди. Натижада, икки кун ичида ички йўлларни таъмирлаш учун 2 км асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 5 та ТПлар таъмирланди, 31 та симёғочлар алмаштирилди, 20 та устунлар қўшимча ўрнатилди, 1 км.дан зиёд СИП кабеллар тортилди, 25 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш йўналишида 3 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 1,8 км тармоқ таъмирланди. Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 28 та ГРПлар таъмирланди, 4 км табиий газ тармоқлари таъмирланди ҳамда 2 мингдан зиёд суюлтирилган газ балонлари аҳолига етказиб берилди.

Бундан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида, жами 381 нафар ёшларга 6,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.

Муборак Қурбон ҳайит кунлари кам таъминланган оилаларга, боқувчисини йўқотган фуқароларга, ёлғиз кексаларга, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига, жами, 6,7 мингдан ортиқ фуқароларга 1,4 млрд. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга, 36 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар топширилди.

Аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги 16 та туманда жами 180 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, 7 нафар беморларга бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолиятиниг яна бир муҳим йўналиши — жойларда маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш бўлди.

Ушбу мақсадда “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда жойларда 50 дан зиёд турли тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, хонадон маданиятини юксалтириш, оилаларда фарзанд тарбияси, ота-она ва фарзанд муносабатлари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш, “Уч авлод учрашувлари”, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш тадбирлари, спорт тадбирлари ва ҳ.к.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×