35.5 C
Узбекистан
Среда, 17 июля, 2024

Ўзбекистонда энерготежамкор қурилмаларни ўрнатган истеъмолчиларга чегирма берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари учун 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида бу ҳақда белгилаб қўйилган.

Янги таҳрирдаги қарор билан аҳоли истеъмолчилари ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилмоқда.

Хусусан, қарорнинг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, истеъмолчиларга тасарруфидаги мавжуд эски электр қурилмаларини янги энергия тежамкор қурилмаларга алмаштириш натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.

Бунда:

  • истеъмолчилар электр қурилмаларни алмаштириш жадвали ва унинг натижасида эришиладиган иқтисодни назарда тутувчи дастурни тақдим этгандан сўнг, «Ўзенергоинспекция» 10 кун муддатда ушбу дастурнинг асосланганини кўриб чиқади ва натижаси бўйича келишади ёки асослантирган ҳолда келишишни рад этади;
  • тасдиқланган дастурга асосан амалга оширилган ишлар натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажми энергия аудитор томонидан ўрганилади ва ушбу ҳажмлар бўйича хулоса берилади;
  • энергия аудитор хулосаси «Ўзенергоинспекция» ва ҳудудий электр таъминоти корхонасига тақдим этилади ва ижобий хулоса тақдим этилган кундан бошлаб чегирмалар қўлланилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги ютуқлари

Саноқли кунлардан сўнг бу йилги ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари Парижда 26 июл куни бошланади ва 11 августга қадар давом...

Больше похожих статей

×