- Advertisement -
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2’нинг газ баллони портлаб кетгани натижасида бир нечта инсонлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 28 май куни соат 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида содир бўлган. Айни вақтда машинада бўлган йўловчилар шахсига аниқлик киритиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тарқалган видеода камида икки нафар фуқаро вафот этганини кўриш мумкин.