27.5 C
Узбекистан
Суббота, 26 июля, 2025

Самарқандда магистраль сув қувури тешилиб, кўчаларни сув босди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрини сув билан таъминлаётган асосий магистрал сув қувурларидан бири тешилгани туфайли айрим кўчаларни сув босгани айтилган видео хабарлар тарқалди. 

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги Чўпон ота сув иншоотидан келаётган диаметри 1000 миллиметрлик катта босимдаги марказий сув қувурида фавқулодда носозлик юзага келган.

Шу сабабли Зарафшон, Андижон, Уста Умар Жўрақулов, Панжикент, Сўзангарон, Навоий, Садриддин Айний, Амир Шоҳмурод, Регистон, Термиз, Университет хиёбони, Орзу Маҳмудов, Ўзбекистон, Фирдавсий, Абдураҳмон Жомий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Акбар Отахўжаев, Бобур Мирзо кўчалари ва ушбу кўчаларга туташ маҳалла ва ҳудудларда вақтинча ичимлик сув тўхтатилган.

Самарқанд сув таъминоти шаҳар филиалининг хабар беришича, фавқуллодда юз берган носозлик мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.
Ичимлик сув таъминоти тўхтаган ҳудудларга «Самарқанд сув таъминоти» АЖ шаҳар филиали томонидан махсус техникалар билан етказиб берилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Tesla” 300 миллион доллар йўқотди

"Tesla" компанияси 2024 йилнинг иккинчи чорагида 300 миллион доллар йўқотди. Бунга сабаб — АҚШ томонидан импорт қисмлар ва аккумуляторларга...

Больше похожих статей

×