- Advertisement -
Вазирлар Маҳкамасининг “Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Ҳужжат билан тамаки маҳсулотлари учун техник регламент тасдиқланди. У 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Унга кўра,
- экспорт қилишга ёки республика ҳудуди орқали транзит учун мўлжалланган;
- юридик шахслар томонидан кўргазмали намуналар, синовлар учун намуналар сифатида сотиш мақсадисиз олиб кирилган;
- жисмоний шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва кейинчалик сотиш мақсадисиз олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан қўлланилмайди.
Техник регламент:
- хом ашё ва ингредиентлар;
- ташиш ва сақлаш;
- ишлаб чиқариш;
- қадоқлаш;
- тиббий огоҳлантиришларга талабларни белгилайди.
Ҳужжат тамаки маҳсулотлари учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражаларини белгилайди.
Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг ўрамида жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари тасдиқланмоқда.