39 C
Узбекистан
Понедельник, 17 июня, 2024

Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

«Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:

— қўллаб-қувватлаш чоралари «В» ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

«ААА» тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;

«АА» тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;

«А» тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;

«ВВВ» тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;

«ВВ» тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;

«В» тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;

— қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади;

— тадбиркорларнинг рейтинг даражаси:

пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади;

юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.

2025 йил 1 январдан “subsidiya.mf.uz” платформасида тадбиркорларга тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти...

Больше похожих статей

×