Тармоқларда Жиззах вилоятида 3 нафар мактаб битирувчиси автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот бериб, ЙТҲ иштирокчилари ўқувчилар бўлмаганини билдирди.
Аниқланишича, 25 май куни соат 9:15 да Шароф Рашидов туманининг Ёйилма маҳалласи ҳудудидан ўтган Тошкент — Термиз М-39 йўлида Хатирчи туманида яшовчи С.А. бошқарувидаги Lacetti автобус билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ҳамда 2004 йилда туғилган йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Lacetti ичида бўлган яна бир йўловчи — 2003 йилда туғилган шахс воқеа жойида вафот этган.
Навоийлик фуқаролар мактаб ўқувчилари эмас, улар Арнасой туманига тўйга келишаётган бўлган, дейилади хабарда.