31.3 C
Узбекистан
Понедельник, 17 июня, 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали Искандарий билан қисқа суҳбатда Президент Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Куни кеча Ўзбекистон Президенти Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик мактуби йўллаган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади 

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.  Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва...

Больше похожих статей

×